avatar
Куч
76.48
Рейтинг
+25.55

Али Ал Меҳр

Мақолалар

Дарахт

Шеърият ва адабиёт
Оёғинг бор экан одимла,
Томирим етмаган дунё бор.
Йўловчи биргина сен эмас,
Излари кетмаган дунё бор.
 
Мағрурлик кўрдингми каддимда?
Асли бу интилиш қуёшга,
Қочишдир зулматдан, соядан,
Умиддир кўкдаги сирдошга.
 
Мен билган тарихдир, келажак
Сен учун. Одимла, фурсат бор.
Тик туриб ўлмоқлик завқ эмас,
Бетакрор яшамоқ бетакрор...
 

Висолингиз ширин-ширин Эй Рамазон!

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
 
Ҳар тонг сахар ризқим очиб кутиб олсам,
Сиздан ибрат хуш ниятни дилга солсам,
Шул ниятни дилда мангу тутиб қолсам,
Висолингиз ширин-ширин Эй Рамазон!
 
Тинмас таним сабр қилар, лолман бугун,
Дардчил рухим тетик бу он, жондан устун,
Ярим бахт деб айтганлар лол, бахтим бутун,
Қадамингиз ширин ширин Эй Рамазон!
 
Гохо дилим вайрон дунё ташвишлардан,
Топсам савоб, гохи гунох бу ишлардан,
Дардим ортса заиф иймон қилмишлардан,
Малхамингиз ширин-ширин хуш Рамазон!
 
Кўнгил доғин ювар дилдан Хатми Қуръон,
Не жазира, ё қахратон, панох Иймон,
Ахли Инсон сабрига ризқ бўлди эхсон,
Ифторингиз ширин-ширин дил Рамазон!
 
Ҳар кунингиз жонга даркор, дилга корми?
Бағрингизда дуо қилмоқ бизга ёрми?
Аллохимдан бизга ортиқ эхсон борми?
Хуш келдингиз, ширин ширин хуш Рамазон!
 
Али Ал Мехр.
19-07-2012 йил.
 

Наврўз келмоқда.

Али Ал Меҳр ижодидан
Шеърият ва адабиёт
Тунга кундан жой талаштириб,
Қалдирғочга йўл қараштириб,
Бахоримни бир яраштириб,
Қаранг, қаранг, Наврўз келмоқда!

Йиғиштириб қорли тўшаклар,
Қир адирга ёйиб чечаклар,
Ушалтириб эзгу тилаклар,
Қаранг, қаранг, Наврўз келмоқда!

Бугун Наврўз, бугун янги кун!

Блог им. pipicron
Туним бугун кунга тенг бўлди. Куним тундан узоқроқбўлар. Наврўз келди сабабин айтсам. Юрагимга бир қувонч тўлди, бугун куним қувноқроқбўлар. Билмайсизми? Бугунку Наврўз. Қорлар эриб кетди заминдан, боларилар чиқдилар индан, Бахор келди шу бугун чиндан, ахир Хамал кирди бугундан. Ахир Наврўз, бугун янги кун!
Ёпинчиғин олар бугун қиш, кетар бугун қахратон ташвиш, бошланади яна янги иш, янги йилни бошлади Наврўз. Замин илиқкўксин очади, дехқон ерга уруғсочади. Куртак очар новда ниҳоллар, гулдан кўйлак кияр эгнига чанглатсин деб тонгда шамоллар. Дехқон учун бошланар ташвиш, табиатга жон деб курашиш, болаларга варрак учириш. Бугун Наврўз, демак бошланиш, демак яшаш, топиш, изланиш!
Сайл қилар элу-юрт қувнаб, қувнашади болалар ўйнаб. Тўй қилади санъат олами Наврўз учун шеър ўкиб, куйлаб. Эр йигитлар белбоғбоғлашар, сулув қизлар дилин доғлашар, сепин ёйиб қизлар даврага, кунгилларни тўйга чоғлашар. Дуо қилар кекса боболар, дуо қилар оқсоч момолар: «Яратганга шукр, очиқкўз, иншааллоҳ, етайлик Наврўз».
 

Болажон, саволинг бунчалар хам куп???

Али Ал Меҳр ижодидан
— Онажон, у нима кизариб турган?
— У КУЁШ. Бизга нур сочиб туради.
— Онажон, у кандай нурин сочади?
— Художон унга ут ёкиб туради.

— Художон ут куйса куйиб колмасми?
— Куймайди. Жаннатдан сувлар окади.
— Онажон, жаннат сув тиникми лойка?
— Чумилиш булса бас, сенга ёкади.

— Онажон, чумилсам уришмайсизми?
— Йук асло, аклингни килолсанг сара.
— Онажон,